Иньеста коронавирусга қарши курашаётганларга мурожаат йўллади

Япониянинг "Виссел Кобе" клубида фаолият олиб бораётган испаниялик футбол юлдузи Андрес Иньеста коронавирус сабаб мухлисларга мурожаат қилди.

“Вазият ўнгланишига, ҳамма нарса тугашига ва яна нормал ҳаёт қайтишига ишонаман. Бундай қийин вазиятда ҳаммамиз бирлашишимиз ва бир-биримизга ёрдам беришимиз керак.

Менинг мурожаатим бу касалликка қарши курашаётганларга куч ва қўллаб-қувватлаш белгисидир. Биз буни тўхтатишга ечим излаётганларни қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз”, - дейди Иньеста.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)