Инфантино: "Футбол дунёни бирлаштиради ва одамларга бахт улашади"

CHERY AUTO

ФИФА президенти Жанни Инфантино футболнинг жамиятдаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Фақат битта жамоа жаҳон чемпиони бўлиши мумкин, аммо қолганларнинг барчаси ҳам бошқа йўл билан чемпионга айлана олади. Бу оддий тўп эмас — бу одамларни ўзгартирадиган, қайғули инсонларни бахтли қиладиган восита. Ўғил ёки қиз бола тўп тепаётганида, у ҳаётий муаммолар ҳақида ўйламайди. Болаларнинг юзлари ёришади, катталар яна болаликка қайтиб, ўйнай бошлайди, кулиб юборади. Бу ғайриоддий ҳолат ва биз буни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

Бундай даврларда инсоннинг бахтли бўлиш ва қувониш қобилиятини унутиб қўйиш хавфи бор. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда муаммо, қийинчилик ва ташвишлар бор, аммо футбол ФИФАга аъзо бўлган 211 та мамлакатдаги одамларга қувонч ва бахт лаҳзаларини улашади. Футбол мавжуд барча спорт турлари орасида энг демократик спорт бўлиб, у бутун дунёни бирлаштиради", — деди Инфантино Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!