Инфантинонинг маоши 10 йил ичида тўрт баробарга ошди

CHERY AUTO

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг маоши ташкилот раҳбари сифатидаги 10 йиллик фаолияти давомида тўрт баробарга ошгани АҚШ солиқ ҳужжатларида қайд этилди.

Tecno

"Le Monde" маълумотларига кўра, Инфантинонинг йиллик даромади 6 миллион 133 минг долларни ташкил қилган. Унинг 2 миллион 954 минг доллари асосий маош, 1 миллион 874 минг доллари бонуслар, 1 миллион 148 минг доллари турли компенсациялар ҳамда 155 минг доллари пенсия харажатларига тўғри келади.

Инфантино 2016 йилда Зепп Блаттер ўрнини эгаллаган пайтда унинг йиллик маоши 1,5 миллион доллар бўлган.

Ҳужжатларга кўра, Қатарда ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати учун Инфантино 1 миллион 770 минг евро миқдорида бонус олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!