
Иньиго Мартинес "Барса" сафидаги "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида гапирди
Саудиянинг "Ан-Наср" клуби ҳимоячиси Иньиго Мартинес собиқ жамоаси "Барселона"да ўтган мавсумдаги "Реал"га қарши учрашувларини ёдга олди.
"Ўтган мавсумда мадридликларга қарши барча тўртта учрашувда ғалаба қозондик. "Реал" фақат бизга ҳурмат билан қарарди. Буни майдонда ҳис қилиш мумкин эди.
Майдонга тушишимиз биланёқ, икки-уч вазиятдан сўнг уларнинг юзларидан ожизлик кўриниб қоларди. Биз буни ҳис қилардик ва айнан шунинг учун ҳам ғалаба қозондик", — дея таъриф бериб ўтди каталонияликларнинг собиқ футболчиси.
Comments