Инобатга олинмаган гол, ўйиндан ташқари ҳолатлар, Абрамовнинг эътирози - Тошкент дербисида яна нималар рўй берди? (Видео)

Суперлига 19-турида "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. 

Қизиқарли кечган Тошкент дербисида кўплаб эътиборли ҳолатлар кузатилди. Беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Аммо учрашув дуранг билан ҳам якунланиши мумкин эди. Ҳакамлар охирги дақиқаларда "қалдирғочлар" киритган голни инобатга олмади. Натижада футболчилар ва Вадим Абрамов рефериларга эътирозларини билдирди.

Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол ҳам баҳсларга сабаб бўлди. У дарвозани ишғол қилган вазият аксарият мухлислар томонидан ўйиндан ташқари ҳолат, дея баҳоланган.

Қуйидаги видеони томоша қилиб, вазиятларга ўзингиз баҳо беринг:

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)