Инсайд! Иброҳимҳалил Йўлдошевга "Навбаҳор" ва "Пахтакор" таклиф билан чиққан. Легионеримиз эса...
Россиянинг "Нижний Новгород" клуби шарафини ҳимоя қиладиган легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошевда қишда Ўзбекистонга қайтиш варианти мавжуд эди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм канали орқали хабар берди.
"Иброҳимҳалил Йўлдошев қишки трансфер ойнаси очилиши билан Ўзбекистонга қайтиб келиши мумкин эди. Унга "Навбаҳор" ва "Пахтакор" таклиф билан чиққан, аммо футболчи Ўзбекистонга қайтишни истамади.
Қаҳрамонимиз катта эҳтимол билан қишда жамоасини ўзгартиради. Айни пайтга қадар у "Нижний Новгород" сафида кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти", - дейилади хабарда.
Фикрлар