Инсайдер: Дмитрий Биволнинг кейинги рақиби маълум

  • 11.03.2026 09:34
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

79,4 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол 23 май куни Мисрнинг Гиза шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бу ҳақда таниқли инсайдери Дэн Рафаэль хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, россиялик боксчининг рақиби IBF йўналиши бўйича мажбурий даъвогар — германиялик Михаэль Айферт бўлади.

28 ёшли Айферт профессионал боксдаги фаолиятини 2018 йилда бошлаган. У ҳозирга қадар 13 та ғалаба (5 таси муддатдан олдин) ва 1 та мағлубият қайд этган.

2014 йилда проф боксга қадам қўйган Бивол ҳисобида эса 24 та ғалаба (12 таси муддатдан олдин) ва 1 та мағлубият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!