Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Инсинье: Месси жаҳоннинг энг яхши футболчиси, аммо...

Изоҳлар: 1

Инсинье Месси ва Марадонани ўзаро солиштира олмади.

"Наполи" форварди Лоренцо Инсинье Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида доирасида "Барселона"га қарши кечадиган учрашувдан олдин, Лионель Месси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳозирда Месси жаҳоннинг энг яхши футболчиси, аммо уни Марадона билан таққослай олмайман. Сабаби, Марадона неаполликлар учун ҳақиқий афсона.

Ҳа, Месси ҳозирда энг яхши футболчи," - деди Инсинье.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" - "Барселона" қарама-қаршилиги бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ