"Интер" - "Байер" 2:1. Лукаку ва Хаверцдан чиройли голлар (видео)

Аввал хабар берганимиздек, кеча Германияда марказлашган ҳолда бир ўйиндан иборат қилиб ўтказиладиган Европа лигасининг 1/4 финал босқич учрашувлари бошланди.

Ушбу босқичнинг марказий беллашувида “Интер” ва “Байер” ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин тақдирини ҳал қилган барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Дастлаб, Николо Барелла (15') “нерадзуррилар”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 21-дақиқада Ромелу Лукаку ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан кўп ўтмай, Кай Хаверц (25') чиройли гол билан ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Аммо, ўйин якунига қадар бу натижа ўзгармади ва Конте жамоаси ярим финалга йўл олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!