"Интер" Англия терма жамоаси вакилини нишонга олди
Англия терма жамоаси ва "Кристал Пэлас" ҳимоячис Марк Гехи А Серия гранди назарига тушди.
Хабарларга кўра, "нерадзурилар" марказий ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида, англиялик футболчини асосий вариант сифатида танлаган. Гехининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз якунига етади ва эркин агентга айланади. Бироқ футболчини ўз томонига оғдириш миланликлар учун осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби Европанинг бир қатор гранд клублари 25 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Улар орасида "Реал", "Барселона", "Манчестер Сити", "Челси" ҳамда "Ливерпуль" клублари бор.
Маълумот учун, Гехининг нархи 55 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар