"Интер" Англияда бош мураббий билан уришиб қолган футболчини кутяпти

 

 

"Интер" жамоаси ёзги трансферлар мавусиди ўз таркибига аргентиналик ярим ҳимоячи Эрик Ламелани қўшиб олишга яқин турибди.

"Тоттенхэм" футболчиси айни пайтда ўз юртида қолмоқда. Гарчи расмий хабар тарзида Ламела жароҳатини даволатаётгани айтилган бўлса-да, оммавий ахборот воситалари футболнинг ўз устози Маурисо Почеттино билан жанжаллашгани учун Лондонни тарк этганини аниқлашган.

Аргентиналик футболчи "Тоттенхэм"га икки йил муқаддам "Рома"дан ўтган эди. Унинг шартномаси 2018 йилгача давом этади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!