"Интер" Аспиликуэта ва Начонинг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди
Миланнинг “Интер” клуби мавсумлар оралиғида ўз таркибини сезиларли тарзда кучайтирмоқчи.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар”нинг янги бош мураббийи Антонио Конте янги жамоасига “Челси”даги собиқ шогирди Сесар Аспиликуэтани олиб келмоқчи.
Бундан ташқари “Интер” раҳбарияти “Реал” ҳимоячиси Начо Фернандеснинг трансфери масаласида ҳам сўров юборган.
“Нерадзуррилар” шунингдек 30 июнь куни “Тоттенхэм” билан шартномаси якунланадиган ва эркин агентга айланадиган ҳужумчи Фернандо Льорентени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишмоқда.
Фикрлар