"Интер" "Барселона"нинг Бастони бўйича таклифини кулгили деб баҳолади

"Интер" клуби "Барселона" томонидан ҳимоячи Алессандро Бастони трансфери учун берилган таклифга жиддий қарамади.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар 25 ёшли италиялик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилган. Бироқ миланликлар бу суммани мутлақо етарли эмас деб ҳисоблаб, уни "кулгили" даражада паст баҳолашди.

Қайд этилишича, "Интер" раҳбарияти Бастонини жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида кўради ва унинг трансфер қийматини анча юқори деб ҳисоблайди. Шу сабабли, "кўк-аноррангларилар" учун ушбу трансферни амалга ошириш кутилгандан ҳам мураккаб бўлиши мумкин.

Манбада таъкидланишича, каталония клуби музокараларни давом эттириш ниятида, бироқ келишувга эришиш учун таклифни сезиларли даражада яхшилаши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!