"Интер" Бэйлни ижарага олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл янги мавсумни ижара асосида "Интер"да ўтказиши мумкин. Бу ҳақда SportMediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли уэльслик футболчи шахсий шартнома бандларини муҳокама қилиш учун “нерадзуррилар” раҳбарияти билан учрашган.

Маълумот учун, Бэйл ўтган мавсум Ла Лигада 29та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!