"Интер" бир трансфер ортидан иккита футболчини қўлга киритмоқчи

"Челси" ҳимоячиси Эмерсон Палмери ёзда лондонликлар таркибини тарк этиши мумкин.

Tuttosport нашри хабарига кўра, италияликларнинг дастлабки 20 миллион евроли таклифи рад этилганидан сўнг, "Интер" "Челси"га янгиланган таклиф тайёрламоқда.

Таъкидланишича, "қора-кўклар" трансфер суммасини 30 миллион еврогача кўтармоқчи. Бироқ бунинг учун "кўклар" Оливье Жируни ҳам Милан клубига қўйиб юборишига тўғри келади.

Олдинроқ, кам ўйин амалиёти сабаб Эмерсон ёзда жамоасини ўзгартириш ниятидалиги хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Эмерсон ва Жиру клуб миқёсида бир хил 14 та баҳсда майдонга тушишган. Франциялик футболчининг ҳисобида 5 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!