“Интер” чемпионлик сирини топди

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку жорий мавсумда жамоасининг чемпионликни қўлга киритиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилгани бош мураббий Антонио Контенинг тактика бўйича маҳоратига боғлиқ эканини айтди.

- Тўғриси, шу пайтга келиб, жамоамизнинг мусобақа жадвалида етакчилик қилишига ишонмагандим. Менимча, А Серия жуда мураккаб лига ва ҳар бир ўйинга пухта тайёрланиш лозим. Ҳар бир учрашув – янги синов. Лекин бу менинг ўсишимга туртки бўляпти. Чунки кўп тер тўкишимизга тўғри келмоқда.

Биз ҳар бир учрашувда янги-янги қарорлар қабул қилишга ва мустаҳкам ҳимояланишга интиляпмиз. Ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз Самир Ханданович ўз ишини яхши уддалаяпти. Биз ҳужумчиларнинг ўзимизга ишончимиз ортиб боряпти.

Антони Конте бизга ҳужумчилар энг олдинги чизиқдаги ҳимоячилардир, деб таъкидлайди. Мен, Лаутаро Мартинес, Алексис Санчес ва Пинамонти рақиб ҳимоячиларига ҳар гал босим ўтказишга уринамиз. Уларни қийнаймиз. Бу ҳаракатларимиз бутун жамоага наф келтиради, - деди Ромелу Лукаку.

Бельгиялик ҳужумчи жорий мавсумда А Серияда 29 та учрашувда 21 та гол урди ва бешта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!