"Интер" футболчиси тахминан 1 ойни ўтказиб юборадиган бўлди

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-турида "Интер" ярим ҳимоячиси Маттео Политано "Боруссия" Д (2:3) клубига қарши учрашувда жароҳат олган эди.

Чап оёғидан жароҳатланган 26 ёшли футболчи таҳминан 1 ойча майдонга тушолмаслиги маълум бўлди.

Политано ушбу вақт мобанида "Верона", "Торино", СПАЛ ва ЧЛдан ўрин олган "Славия"га қарши беллашувларни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!