"Интер" Ҳакимига АПЛдан ўринбосар топди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга қараганда, "нерадзуррилар" 26 ёшли испаниялик футболчини кейинчалик 20 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. "Интер" раҳбарияти Бельеринни яқиндагина ПСЖга кўчиб ўтган Ашраф Ҳакимига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Бельерин ўтган мавсум “Арсенал” сафида жами 35 та ўйинда иштирок этди. Эктор ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 4 та ассист ёздириб қўйди.

“Арсенал” ўтган мавсум АПЛни 10-ўринда якунлади, “Интер” А Серияда чемпионликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!