"Интер" ҳимоячиси "Барса"га қарши ўйинда иштирок эта олади

BEPUL PROPAN

"Интер" ҳимоячиси Бенжамин Павар тез орада майдонга қайтади. Франциялик футболчи "нерадзуррилар"нинг "Верона" (1:0) ва "Барселона"га (3:3) қарши сўнгги икки ўйинини ўтказиб юборди.

Симоне Индзаги ёрдамчиси Массимилиано Фарриснинг сўзларига кўра, футболчи 6 май куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финалининг бўлажак жавоб ўйинида майдонга тушишга тайёр.

"Павар бизга сешанба куни "Барселона"га қарши ўйнашга тайёр эканлигини айтди. Биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз ва ўйин бошланишидан олдин бир қарорга келамиз", - дейди Фаррис.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" - "Барселона" ўйини 6 май куни соат 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!