Ads

Миланнинг "Интер" клуби жамоадан кетиши мумкин бўлган ҳужумчи Мауро Икардига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” ушбу аргентиналик футболчининг ўрнига “Ювентус”дан бошқа бир аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани олиб келишмоқчи. Қайд этиш лозимки, унинг товон пули 110 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Икарди айни дамда “Интер” билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти. Унга ҳозирда "Реал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублардан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум А Серияда жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
11/01/2019 22:51
Англиядан таклиф тушса, икарди узи кочиб кетади
&
Лео Месси
11/01/2019 19:50
Менимча "Интер" Икардини сақлаб қолгани маъқул...тағинам билмадим