"Интер" Жоау Мариуни 25 млн еврога сотмоқчи

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Жоау Мариу фаолиятини “Монако”да давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар 26 ёшли португалиялик футболчи учун 18 млн евро таклиф қилишмоқда. “Нерадзуррилар” эса уни 25 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, “Интер” Мариуни 2016 йил 45 млн еврога сотиб олган эди. У ўтган мавсум А Серияда 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!