
"Интер" Коларовни кўзламоқда
“Рома” клуби ҳимоячиси Александар Коларов “Интер”га кўчиб ўтиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” шартомаси якунланишига бир йил қолаётган 33 ёшли сербиялик футболчини ўз томонига оғдириб олишмоқчи.
Маълумот учун, Коларов жорий мавсум А Серияда жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Рома” форварди Эдин Жеко “Интер” билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар