Ads

"Интер" ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромел Лукакуга қизиқиш билдирмоқда.

Машхур журналист Танкреди Палмерининг сўзларига кўра, Милан клуби 26 ёшли форвард учун 75 миллион эвро ва қўшимча равишда 5 миллион эвро тўлашга тайёр.

Хабар қилинишича, аввалги таклифлардан фарқли ўлароқ, инглиз клуби ушбу таклифни дарҳол рад этмаган.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" Лукакуни хужумчи Пауло Дибала билан алмаштириш тўғрисида келишувга эришган эди. Кейинчалик "манкунианликлар" аргентиналик хужумчининг юқори маош талаблари туфайли бу келишувдан воз кечишди.

Ўтган мавсумда Лукуку Англия Премьер-лигасида 32 ўйин ўтказди, 12 гол урди ва битта ассистни амалга оширди.