"Интер" Мартинесни қўйиб юборишга тайёр
Миланнинг "Интер" клубини ёзги трансферлар ойнасида кўплаб футболчилар тарк этиши мумкин. Улар қаторида Лаутаро Мартинес ҳам мавжуд. "Нерадзурри"лар унинг кетишига қарши эмас, дея хабар берди "Football Insider" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, аргентиналик ҳужумчини "Манчестер Юнайтед" кузатиб бормоқда. Англия гранди келаси мавсум учун топ страйкер қидирмоқда. "Қизил иблислар" нишонида Харри Кейн ва Виктор Осимхен каби футболчилар ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Лаутаронинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади. У ушбу мавсум жамоаси сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу билан биргаликда, шерикларига 8 голли паст берган.
Фикрлар