
"Интер Майами" Мессини қўйиб юборишга рози, фақат бир шарт билан...
"Интер Майами" жамоаси Лионель Мессини фақат бир шарт билан "Барселона"га қўйиб юборишга рози.
Аввалроқ, каталонияликлар Мессини ортга қайтариш учун бир нечта футболчини сотиш ниятида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. "Fichajes" нашри хабарига кўра, флоридаликлар 37 ёшли футболчи клуб билан шартномасини 2027 йил охиригача узайтиришга рози бўлса, уни қўйиб юборишга тайёр.
Мессининг Америка жамоаси билан амалдаги шартномаси шу йилнинг декабрь ойида якунига етади. Аргентиналик юлдуз 2023 йил июнидан бери "Интер Майами"да ўйнамоқда. У клуб сафида барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар