"Интер" Миланни қанчага сотишини эълон қилди

"Интер" клуби раҳбарияти словакиялик ҳимоячи Милан Шкриньяр жорий ёзги трансферлар даврида сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "нерадзуррилар" 25 ёшли футболчининг трансферидан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. Унга эса ПСЖ, "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Барселона" каби грандлар харидор.

Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!