"Интер" МЮнинг тажрибали ҳимоячисига қизиқиб қолди

Миланнинг "Интер" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эшли Янгга қизиқиб қолди.

The Mirror нашрининг хабар беришича “нерадзуррилар” ёзда шартномаси якунланадиган 33 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ тажрибали ҳимоячи билан келишувни яна бир йилга узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Янг жорий мавсум манкуанликлар сафида жами  19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!