Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Расинг Авельянеди" клуби форварди Лаутаро Мартинес билан шартнома имзолагани ҳақида расман эълон қилди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра "нерадзуррилар" 20 ёшли аргентиналик футболчини А Сериянинг янги мавсум қайдномасига ҳам киритишган.

Маълумотларга қараганда Мартинеснинг трансфери “Интер”га 25 млн еврога тушган. Шунингдек Аргентина клуби футболчининг келажакдаги трансферидан ҳам 10% ҳақ олиши белгилаб қўйилган.

Тез орада “Интер” ушбу трансферни расман эълон қилади.