Ads

27 ёшли хавбекка Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Sky Sport Italia нашри. Италияликлар спорт директори Мадридда "қироллик клуби" вакиллари билан музокара олиб бормоқда.

Маълумот учун, Васкес 2015 йил "Эспаньол"дан 1 млн евро эвазига сотиб олинган. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади. Васкеснинг трансфери 30 млн еврога баҳоланмоқда.