"Интер" Санчеснинг ижараси бўйича келишувга эришди
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес тез орада фаолиятини Миланнинг "Интер" клубида давом эттиради. Бу ҳақда италян нашрлари хабар тарқатишмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 30 ёшли чилилик футболчини бир йилга ижарага олиш бўйича “қизил иблислар” билан келишувга эришишган. Таъкидлаш керакки, келишувга кўра “Интер” ижара муддати якунлангач Санчесни 15 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Эътиборлиси, МЮ Санчес гарчи “Интер”га кетгани билан унинг маошининг бир қисмини тўлашда давом этади. Айтиш лозимки, унинг йиллик маоши 28 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Алексис Санчес “Манчестер Юнайтед”да 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар