Ads

Москванинг "Спартак" клуби форварди Квинси Промес мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра Миланнинг "Интер" клуби Голландия терма жамоаси аъзоси учун рус клубига 47 млн евро таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Промес якунланган мавсум “Спартак” сафида жами 26та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.