“Интер” супер трансферни эълон қилади

“Интер” раҳбарияти “Брешиа” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини қўлга киритишга яқин турибди.

Аввалига миланликлар ёш футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилган эди. “Брешиа” бунга кўнмади ва трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Аслида Тоналига Европанинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Лекин футболчи беш-олти йил А Серияда ўйнаш нияти борлигини маълум қилди. Жорий мавсумда “Брешиа” тарбияланувчиси 24 та учрашувда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)