Асосий мазмунга ўтиш

«Интер» «Тоттенхэм» ҳимоячиси Жед Спенсни олиш бўйича музокара бошлади

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

«Интер» «Тоттенхэм» ҳимоячиси Жед Спенс билан шартнома борасида расмий музокараларни бошлади.

«Интер» (Милан) «Тоттенхэм Хотспур» таркибида тўп суриб келаётган ўнг қанот ҳимоячиси Джед Спенсни ўз сафига қўшиб олиш йўлида жиддий қадам қўйди, деб хабар бермоқда TEAMtalk. Манбага кўра, италиялик клуб вакиллари 25 ёшли футболчи билан расмий музокараларни бошлаб юборган.

Лондон жамоасининг янги бош мураббийи Роберто Де Дзерби клуб раҳбариятига Спенсни узоқ муддатли режаларига киритмаётганини очиқ билдирган. Шу боис ҳимоячи атрофида трансфер интригаси кучайган. Унга Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари — «Ливерпуль», «Ньюкасл Юнайтед» ва «Эвертон» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоалар вазият ривожини яқиндан кузатиб бораётган бўлса-да, фаол ҳаракатни биринчи бўлиб айнан «Интер» бошлагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсумда Джед Спенс барча мусобақалар доирасида жами 44 та ўйинда майдонга тушган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ