“Интер” ва “Барселона” Дракслер учун курашмоқда
Ads

“Интер” ва “Барселона” клублари ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерни ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган, дея хабар беради Bild нашри. Парижликлар молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилган ҳолда бир қанча футболчиларини сотишга қарши эмас. 23 ёшли немис футболчиси ушбу рўйхатдан ўрин олган. “Нерадзуррилар” Дракслерга асосий харидор бўлиб турибди.

Юлианнинг агенти Рогер Виттманн аввалроқ унинг Париж клубида қолишини маълум қилган эди. 23 ёшли футболчинингПСЖ билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.