"Интер" ва "Эвертон" бир футболчи учун курашади
"Евро-2020"да ўзини кўрсатган ПСВ қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис фаолиятини кучли бешлик чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 25 ёшли нидерландиялик футболчининг хизматларига "Интер" ва "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда. ПСВ агар футболчи учун қайсидир жамоа 20 миллион евро тўласа, у билан хайрлашишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Дензел ўтган мавсум Эйндховен клуби таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлган. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар