"Интер" ва "Ливерпуль" Кёртис Жонс трансфери бўйича музокара ўтказди
“Интер” спорт директори Пьеро Аузилио ҳамда “Ливерпуль” вакили Ричард Хьюз Монте-Карлода учрашиб, ярим ҳимоячи Кёртис Жонснинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилди.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, англиялик футболчи қишдан буён миланликлар қизиқиш доирасида бўлиб келмоқда. Клублар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқадан кейин трансфер эҳтимоли анча ошган.
Ҳозирча якуний келишувга эришилмаган, аммо ҳар икки клуб ҳам битим амалга ошишидан манфаатдор.
Манбага кўра, томонлар баҳосида 10 миллион евролик фарқ бор. “Ливерпуль” 25 ёшли футболчи учун 30 миллион евро ва кейинги трансфердан фоиз талаб қилмоқда. “Интер” эса 20 миллион евро атрофидаги таклифда турибди.
Кёртис Жонс ўтган мавсум АПЛда 34 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Ярим ҳимоячи асосан захирадан майдонга тушган.

Фикрлар