"Интер" ва "Ювентус" Марселони сотиб олиш фикридан нега қайтди?
«Интер» ва «Ювентус» клублари «Реал» ҳимоячиси Марселога қизиқиш билдирган эди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 32 ёшли бразилиялик футболчи ҳам Италияга кўчиб ўтишга рози бўлган, аммо А Серия клублари Марселонинг маош масаласидаги талабини билгач, уни сотиб олиш фикридан қайтди. Айрим маълумотларга қараганда, у йилига 8 млн евро маош олишни хоҳлаган.
Марсело “Реал” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 509 та ўйинда майдонга тушди ва 38 та гол ҳамда 98 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар