“Интер” ва “Ювентус”га Сиссоко керак
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мусса Сиссокога “Интер” ва “Ювентус” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “шпорлар” бош мураббийи Маурисио Почеттино 27 ёшли футболчининг жамоа таркибига кирмаслигини таъкидлаб ўтган эди.

Сиссоконинг Лондон клуби билан тузган амалдаги келишуви 2021 йил июнига қадар мўлжалланган.