"Интер" ярим финалда

CHERY AUTO

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида УЕФА Европа Лигаси чорак финалидан ўрин олган дастлабки беллашув ўз якунига етди. Унда номинал мезбон "Интер" клуби "Байер" билан куч синашди. Муросасиз кечган беллашув "неррадзурилар"нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Энди Антонио Конте шогирдлари ярим финалда "Шахтёр" - "Базель" учрашуви ғолибига қарши ўйнайди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Карим Беллараби рақибга нисбатан хавфли ўйнаган. У майдонга тушгач, кўпроқ зарари тегмоқда.

  • 90+'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Ханданович ўз вақтида чиқиб келди.

  • 90+'

    Йўқ, пенальти бекор қилинди. Жарима майдонида йиқилиб тушган Барелланинг қўлига тўп теккан.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Беллараби Эриксенни қўллари билан тортиб йиқитгани учун ҳакам пенальти белгилади.

  • 88'

    Санчес шифокорлар билан майдонни тарк этмоқда.

  • 87'

    Лукакунинг оёқларига тепган Тапсоба огоҳлантирилди.

  • 86'

    Бендер ўрнига Беллараби майдонга тушди.

  • 85'

    Леверкузенликлар хавфли қарши ҳужуммини тўхтатган Эриксен сариқ карточка билан жазоланди.

  • 85'

    Эриксен комбинацион тарзда бурчак зарбасидан фойдаланмоқчи бўлди. Аммо тўп олдирилди.

  • 84'

    Лукаку яхши вазиятга чиқиб борди, аммо зарба ўхшамади. Бурчак тўпи.

  • 81'

    Лукакуга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 80'

    Ҳакамга нисбатан ортиқча эътироз билдиргани учун Антонио Конте огоҳлантирилди.

  • 79'

    Диабининг узатмасига ҳеч ким ета олмади. Кичиккина тегиниш ушбу тўпни дарвозага олиб кириб қўйиши мумкин эди.

  • 76'

    Мозес фаол ҳаракатлар билан ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди. Зарбани эса дарвозабон қайтарди.

  • 75'

    Эриксенниг ичкарига ҳаволатиб узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 74'

    Ларс Бендер тиббий ёрдам қабул қилмоқда. Уни майдондан олиб чиқиб кетишди.

  • 72'

    "Интер" тўп назоратига катта эътибор қаратмоқда.

  • 68'

    Баумгартлингер ва Синкгравен майдондан олинди. Вендель ва Амири уларнинг ўрнини тўлдиради.

  • 66'

    Санчес ажойиб тарзда жарима майдони марказида тўп билан таъминланди. Градецки эса ушбу тўпни оёқлари билан қайтарди.

  • 64'

    Лаутаро ўрнига Санчес майдонга туширилди.

  • 62'

    Лаутаронинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 61'

    Демирбай "Интер" футболчиларидан тўпни олиб қўйиб, дарвозага зарба йўллади. Ханданович ишончли ҳаракат қилиб, уни қайтарди.

  • 59'

    Мозес ва Эриксен майдонга тушди. Дамброзио ва Гальярдини уларга ўринларини бўшатиб беришди.

  • 59'

    Бэйли Паласиос ўрнига майдонга тушди.

  • 58'

    Демирбайнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 56'

    Лукакунинг олисдан берган зарбаси Тапсобага тегиб қайтди.

  • 56'

    Демирбайнинг бурчак тўпи яна муваффақиятсиз чиқди. Тўп етарли баландликка кўтарилмади.

  • 55'

    Хаверцнинг узатмасини ҳимоячилар жарима майдони ичкарисига киришига йўл қўймади.

  • 54 '

    Гальярдини ярим майдонни бир ўзи босиб ўтиб, зарба берди. Сўнгги паллада унинг зарбаси йўлини ҳимоячи тўсди.

  • 52'

    Лаутаронинг қанотдан ёриб кириб Лукакуга узатган тўпини Градецки қайтариб юборди.

  • 51'

    Диаби ажойиб ҳужумни ташкил қилди. Хаверцдан тўпни қабул қилиб олгач, у ўзини ўткир бурчакка тиқиб қўйди. Натижада вазият бесамар якунланди.

  • 50'

    Лукаку жамоадошининг зарбаси йўлини тўсиб қўйди. Тўп дарвоза томон кириб кетаётганди.

  • 49'

    Лукаку яна гавда устунлиги эвазига олдинга ўтиб кетаётганди. Бироқ у тўпни бироз олдинлатиб юборди.

  • 48'

    Ларс Бендер ҳужумдаги фол учун огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус! 15 дақиқадан кейин қайтамиз.

  • 45+'

    Бурчакдан узатилган тўп "Интер" ҳимоячиларига муаммо туғдирмади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Демирбай узоқ масофадан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга теккан ҳолда, майдонни тарк этди.

  • 43'

    Синкгравен рақиб оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

  • 40'

    Янг амалга оширган бурчак тўпи ҳеч кимга насиб этмади.

  • 38'

    Ўйин темпи бироз пасайгандек. 

  • 34'

    Бурчак тўпини "неррадзурилар" зарарсизлантиришди.

  • 34'

    Диабининг қанотдан узатган тўпига Фолланд кўнгилдагидек зарба бера олмади. Аниқроғи, тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 33'

    Та ҳужумда қоидани бузди. Стандард вазият бесамар якунланди.

  • 31'

    Дамброзио ҳар ерда фаол. Ўзини сал босиб олмаса бўлмайди. Ортиқча фаоллиги сабаб жарима майдони яқинида Диабини йиқитди. Сариқ карточка ҳам ишлаб олди. Хавфли стандард.

  • 31'

    Лукакунинг узатмаси Лаутарогача ўтмади.

  • 30'

    Лукаку узатган тўпга Дамброзио етиб бора олмади.

  • 28'

    Йўқ, пенальти бўлмайди. Тўп елкага теккан.

  • 27'

    Ҳакамлар ВАР орқали буни текширишяпти.

  • 26'

    Нималар бўляпти?! "Интер" пенальти тепади. Дамброзио узатган тўп Синкгравеннинг қўлига тегди.

  • 25'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хаверц Фолланд билан ажойиб комбинация яратиб олиб, Ханданович қаршисига чиқиб борди. Дарвозабон ожиз.

  • 24'

    Диаби фаоллик эвазига ўзи учун имконият яратиб олди. Унинг зарбаси Годиндан ўтмади.

  • 23'

    Лукаку бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Градецки вазият қаҳрамони. Ажойиб сейв. 

  • 21'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ўз гавдасидан аъло тарзда фойдаланиб, гол уришга муваффақ бўлди. Ҳимоячи уни тўхтатишга ожизлик қилди.

  • 20'

    Мартинес қанотдан жарима майдонига кириб борди. Орқароқдаги Барелла ўз вақтида тўп билан таъминланди. Зарбани эса ҳимоячи ва дарвозабон бирдек қайтаришди.

  • 17'

    Янгнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

  • 15'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку гавда курашида ҳимоячини ютиб чиқиб, икки бор зарба берди. Ҳимоячилардан қайтган тўпга Барелла оёғининг ташқи томони билан зарба берди. Ўйин энди қизиқ ўтса керак.

  • 14'

    Фолланд яхши вазиятга чиқиб борган эди. Бурчак ўткирлашиб кетди.

  • 12'

    Жамоалар навбатма-навбат ҳужумга ўтишмоқда. Бироқ вазиятлар зарбагача етиб бормаяпти.

  • 9'

    Лаутаро чалғитувчи ролини аъло даражада ижро этмоқда. Немис клуби ҳимоячилари унга катта эътибор қаратаётганликларини миланликлар сезиб қолган кўринади.

  • 6'

    Майдон марказида Лаутаро битта узатма билан Дамброзиони қанотдан қочириб юборди. Унинг тўпга етиб келиб, шерикларига узатган тўпини леверкузенликлар майдон ташқарисига тепиб юборишди.

  • 3'

    Жамоалар бир-бирларини ўрганиб олишмоқда. Айтарли вазият йўқ. Бу табиий ҳол. Чунки жавоб баҳси бўлмайди. Бугун ҳаммаси мана шу ерда - Дюсселдорфда ҳал бўлади.

  • 1'

    Биринчи дақиқадаёқ "Байер" хатога йўл қўйди. Лукаку тўпни олиб қўйди. Унинг тепган тўпи ҳимоячиларга тегди. Ҳаяжон сезиляпти. Тез орада ўтиб кетса керак. Акс ҳолда, бу леверкузенликларга муаммолар туғдиради.

  • 1'

    Ўйин бошланди! Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

  • 0'

    Учрашув аввалида жамоалар коронавирус қурбонлари шарафига сукут сақлашди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келиб улгуришган. Европа Лигаси мадҳияси янграб ўтди. Бугунги ўйинни Карлос Дель Серро Гранде бошқариб боради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Европа Лигаси чорак финали доирасидаги "Интер" - "Байер" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу беллашувни айнан шу саҳифа орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Кетдик!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!