"Интер" "Юве" қизиқаётган "Челси" футболчиси учун таклиф юборди

"Интер" "Челси" ҳимоячиси Эмерсон Палмери хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

The Guardian нашри хабарига кўра, миланликлар лондонликлар клубига Эмерсон трансфери учун 20 миллион евроли таклиф юборган.

Таъкидланишича, "Челси" 2022 йил ёзида шартномаси якунланадиган 25 ёшли футболчини юқори нархга сотишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Эмерсон "кўклар" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!