"Интер" "Ювентус"нинг футболчисини бепул ўз сафига қўшиши мумкин

Италиянинг “Интер” клуби “Ювентус” ҳимоячиси Квадво Асамоага катта қизиқиш билдирмоқда.

Квадво Асамоа мавсум якунида эркин агентга айланиши кутилмоқда. “Интер” 29 ёшли футболчини ўз сафига трансфер учун маблағ сарф қилмасдан қўшиб олиши, жамоанинг молиявий аҳволига ижобий таъсир қўрсатади.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Асамоага туркиянинг “Галатасарой” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, Квадво ушбу мавсумда 11 учрашувда майдонга тушиб, 1 маротаба ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!