"Интер"да "B" режа ҳам тайёр

"Интер" келаси мавсум учун асосий ҳужумчи қидириш ишлари билан банд. 

Милан клуби Ромелу Лукакуни олиб қолиш ниятида. Бироқ "Челси" "нерадзуррилар"дан футболчини тўлиқ сотиб олишни талаб қилмоқда. Ҳозирча "Интер" белгияликни тўлиқ сотиб олиш учун пул қидириш жараёнида ва шу туфайли музокаралар тўхтаб қолган. 

Агар ушбу режа ўхшамаса, "Интер" "Атлетико"дан Альваро Моратани сотиб олади. Унинг трансфери Италия клубига 10 миллион еврога тушиши кутиляпти. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!