“Интер”га “Челси” ҳужумчиси керак

“Интер” жамоаси қишки трансферлар вақтида Лаутаро Мартинес ва Ромелу Лукаку ўрнини боса оладиган марказий ҳужумчи сотиб олишга қарор қилди.

 Миланликлар бош мураббийи Антонио Конте бу вазифани “Челси” ҳужумчиси Оливье Жируга топширмоқчи. Конте Англияда ишлаган вақтида Жиру унинг қўл остида тўп сурган. Конте Мартинес ва Лукаку жуда кўп ўйин ўтказишга мажбур бўлаётгани учун янги ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.

“Интер”га Жируни олиш осон бўлмайди. Гарчи бу ҳужумчининг ёши ўтиб қолаётган бўлса-да, у муҳим учрашувларда ҳал қилувчи голларни уриш қобилиятга эгалиги билан кўпчилик эътиборини қозонган.  

2021 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган 34 ёшли франциялик ҳужумчига ҳозирнинг ўзида “Милан”, “Марсель”, “Лион”, “Вест Хэм” ва “Лос Анжелес Гэлакси” каби жамоалардан таклиф бор.

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)