"Интер"га қарши ўйиндан олдин "Реал"да жиддий йўқотиш бор

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Интер"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Managing Madrid нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли француз "Валенсия"га (1:4) қарши ўйинда олган жароҳатидан ҳали ҳам тўлиқ фориғ бўлмаган.

Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Интер” – “Реал” баҳси 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!