"Интер"ни чемпион қилган Контени хафа қилишди. У кетади!
"La Gazetta Dello Sport" нашрининг хабарига кўра, бир неча кундан сўнг "Интер" бош мураббийи Антонио Конте истеъфога чиқади. Мураббий ва раҳбарият ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланган.
Конте раҳбариятдан жамоанинг асосий футболчиларини сотмасликни сўраган. "Интер" молиявий аҳвол сабабли мураббийнинг истакларини қондиролмаслигини маълум қилган. Қолаверса, раҳбарлар янги трансферларга ҳам рухсат бермаган.
"Нерадзуррилар" Антонио ўрнига Аллегри, Сарри, Михайлович ва Инзаги номзодини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум "Интер" Конте бошчилигида А Серияда "Ювентус"нинг 9 йиллик ҳукмронлигига барҳам берган эди.
Фикрлар