Аввал хабар берганимиздек кеча Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Кротоне” баҳси бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Эътиборлиси, Лучано Спалетти шогирдлари шу тариқа кетма-кет дуранглари ҳисобини 5тага етказиб олишди. Айни дамда ўтган 23та турдан сўнг “Интер” 45 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: