Интизом классга таъсир қилмоқда ёки терма жамоамиздаги ўзгаришлар ҳақида
Футболимиздаги ўзгаришлардан сўнг, сайтимизга бир мухлисимиздан хат келди. Ушбу мактубни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эктор Купернинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлик лавозимини тарк этгандан кейинги қисқа фикрлар.
"Пахтакор" клубининг сўнгги 2 йилдаги фаолиятини келтираман. "Пахтакор" ўтган йили чемпионлик учун курашди ва бу йил чемпионликни қўлга киритди, чунки клуб халқаро стандартларга мувофиқ бўлган, аниқ ва равшан тизимни қурмоқда. Шахсларни алмаштириш тизими умуман клуб фаолиятига таъсир қилмайди ва эҳтимол шунинг учун чет эл мутахассиси таклиф қилинган. Шота Арвеладзе Европада ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида тажрибага эга ва менимча, менежер сифатида ҳам. Кейинги мавсумларда бу "Пахтакор"нинг клубдаги тизим қурилиши туфайли чемпион бўлишига ишонаман. Сиз "Пахтакор" Суперлиганинг бошқа клубларидан топ футболчиларни янги ҳомийлар ҳисобидан сотиб олишига қарши туришингиз мумкин ва бу фақат қисман тўғри бўлади. Топ-лигаларнинг барчасида бой клублар яхши ўйинчиларни камтар жамоалардан сотиб олишади. Нима учун бизда бошқача бўлиши керак?
Ана энди терма жамоа ҳақида. Мен Купер ёки бошқа чет эллик мутахассис жамоага келишини ва унинг шунчаки арзимаган оддий сабабга кўра кетишига қарши бўлганман. Осиёнинг топ жамоаларидан бири бўлиш учун Купер ўзининг тажрибаси (тажрибаси жиддий ва шубҳасиз) ва услуби билан аввало жамоага ўйин интизомини олиб келиши керак эди.
ЖЧ саралашининг биринчи босқичидан биз исталган мураббий ва иккинчи таркиб билан ўта олишимиз керак, аммо иккинчи босқичда бизга Купердан мен кутган ўйин интизоми керак бўлар эди. Ўйлашимча, Купер саралашнинг биринчи босқичидан осонликча ўтиб кета оларди (ва Абрамов ҳам буни уддалайди).
Кейин нима бўлади? Умуман ўйин класси йўқлиги туфайли Осиёнинг кучли жамоаларига қарши баҳсларда очколар йўқотамиз. Айрим ўйинларда Осиё гигантларини мағлуб эта оламиз, аммо буни доимий равишда қила олмаймиз. Хуллас Купердан Арвеладзе каби тизим яратишини кутгандим.
Менинг фикримча, Арвеладзе терма жамоа рулига энг яхши номзод бўларди, чунки "Пахтакор"да Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчилари ва потенциали энг яхши бўлган футболчилар жамланган.
Терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этаман ва Абрамов муваффақият қозонишини истайман.
Фикрлар
Менимча чемпионатимизда яна туртта Пахтакор каби талабларга жавоб берадиган клуб булганда эди ана ушанда Арвеладзега шундай бахо берсак ярашар эди.
Хозирча Арвеладзени килган мехнатларини бахолашни булажак ОЧЛ да курсатадиган натижасига кадар ортга суриб турсак адолатдан булган буларди.