Иордания U-23 бош мураббийи: "Абуризиқ бизга ўта муҳим голни уриб берди"

Қувайт U-23 ҳамда Иордания U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда номинал меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иордания олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аҳмад Ҳайел беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизга бу ғалаба керак эди. Қувайт жуда яхши жамоа ва ҳимояси кучли. 

Абуризиқ бизга ўта муҳим голни уриб берди. У сўнгги иккита ўйини орқали сифатли ҳужумчи эканини кўрсатиб қўйди. 

Ҳозир бизнинг эътиборимиз Австралияга қарши баҳсга қаратилган. Ғалаба қозонишимиз шарт. Тўғри, осон бўлмайди. Буни биламиз. Аммо кейинги босқичга чиқиш учун боримизни беришга тайёрмиз", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!