Иордания ва Сурия 7:0 ҳисобида зафар қучди

Жаҳон чемпионатидан ўрин олган 4-тур учрашувлари давом этади. Иордания Покистонни, Сурия эса Мянмарни ўз майдонида қабул қилиб, жавобсиз 7 та гол урди. 

Сурия - Мянмар ўйинида Ҳарбин хет-трик қилган бўлса, Ажан иккита, Ҳесар ва Ал Дали биттадан гол уришга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, "B" гуруҳида иккинчи ўринга чиқиб олди. 

Иордания - Покистон баҳсида эса Ал-Тамари 3 та, Ал-Наймат, Ал-Росан, Ал-Равабдеҳ ва Зрайқлар биир мартадан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. 

Мазкур ўйиндан кейин Иордания "G" гуруҳида Тожикистондан ўтиб, иккинчи поғонага кўтарилиб олди. 

Иордания 7:0 Покистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!