Иордания – Ўзбекистон. Ўзаро ўйинлардаги устунлик қайси жамоа томонида?

Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги вакилларимиз айни кунларда Иорданияда машғулотлар олиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин доирасида мезбонларга қарши халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Маълумот учун, "оқ бўрилар" бугунга қадар Иордания билан 14 марта тўқнаш келган. Шундан 9тасида терма жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, битта ўйинда Иордания ғолиб бўлган. Шунингдек, 4та баҳсда дуранг қайд этилган. Сўнгги бор жамоалар шу йилнинг февраль ойида ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Ўшанда Ўзбекистон термаси 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Ўйинлар тарихи

uzarouyinlar tarixi

Иордания пойтахтидаги "Amman Internet Stadium"да бўладиган бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 14:27
Иордания доимо бизга Лаббай деб жавоб берган. Шу кунгача 14 та баҳс. Қойил ҳаққий спаринг рақиб. МТЖ омад тилаймиз. Бугун фақат ғалаба кутамиз.
Ulugbek Nevajno
12/10/2021 12:08
Уйин 19:00 да бошланади уйин силкалари Uzbekistan Legioners каналидаям бор, шу каналда хамма Легионер уйинчиларимиза уйинлари трансляцияси силкалариям жойланиб борилади, кимга кизу буса..